0%
01 марта 2024 года

Тезкор-тергов гуруҳининг ҳодиса жойидаги ҳаракатлари


0%

ГУРУҲ ИШ ҚУРОЛЛАРИ (таъминоти)

1. Тергов портфели ва эксперт чемодани 2. Огоҳлантирувчи(чегараловчи) лента, диктофон 3. Металлодетектор 4. Магнитли кўтаргич 5. Сувлардан нарсаларни олиш мосламаси
6. Металл винтлар 7. Фотоаппарат ва видеокамера 8. Суратга олинадиган объектларни белгилаш учун рақамлар жадвали 9. Ультрафиолет ёритгич 10. Пробирка, скальпель, қайчи, қон, соч ва бошқа ажралмадан намуна олиш учун бинт (марля) 11. Фонарь 12. Автотранспорт протектларидан намуна олиш учун мослама

ТЕРГОВ-ТЕЗКОР ГУРУҲИ ТАРКИБИ

1. ТЕРГОВЧИ 2. ЖҚБ ТЕЗКОР ВАКИЛИ 3. ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ 4. ЭКБ ЭКСПЕРТИ 5. КИНОЛОГ

Терговчи

Ҳодиса жойи қўриқловини ташкиллаштиради.
Ҳодиса жойини кўздан кечиришда иштирок этиш учун холисларни таклиф қилади, уларга ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради, ҳодиса жойидаги излар ва нарсаларга эътибор беради.
Жабрланувчиларни суриштириб, ўғрилик аниқ бўлган вақт, ўғриланган нарса ва жиҳозлар, жойдаги ўзгаришлар, ўғриликда кимлардан гумон қилаётганликларини аниқлайди.
Кўздан кечириш жараёнини режалаштириш ва чегарасини белгилаш мақсадида, ўғрилик содир этилган ҳудуд билан танишади.
ЭКБ экпсерти билан биргаликда кўздан кечиришни амалга оширади ва холисларга кўрсатиб ишга алоқадор из ва ашёларни аниқлайди, олади, фиксация қилади.
Ўғрилик жойини кўздан кечиришда: а) ўғрилик содир этилган жойга, жиноятчиларнинг қандай ва қайси йўл билан кирганликларини аниқлайди; б) девор, эшик, потолок ва бошқа кириш жойлардаги синиқларни кўздан кечиради; в) эшик, қулф, ойна ёки бошқа бузиб кир
г) ўғриликда олиб кетилган нарса ва жиҳозларни олиб чиқиш усулларини аниқлайди; д) қўл, оёқ, транспорт воситаларининг изларини аниқлайди ва фиксация қилади; е) ЭКБ экспертига ҳодиса жойидан олинган бармоқ излар бўйича дактилоскопия ўтказиш ҳақида топшириқ беради. ж) ўғрилик инценировка бўлган ёки бўлмаганлигига доир фактларни аниқлайди.
Жиноят қуроли ва воситаларини топиш чораларини кўради.
Иссиқ издан жиноятчиларни аниқлаш ва қўлга олишга қаратилган тезкор қидирувга тааллуқли маълумотлар юзасидан тезкор вакил, профилактика инспектори ва кинологларни хабардор қилиб, уларга топшириқлар беради ва йўналтиради. Ҳодиса жойини кўздан кечириш баённ
Заруратга қараб, ўғриликда гумондорларни ўзларини ва уй-жойларида тинтувлар ўтказади, бу ҳақда прокурорни хабардор қилади.

ЖҚБ ТЕЗКОР ВАКИЛИ

Ҳодиса жойини кўздан кечиришда иштирок этади, айбдорларни аниқлаш ва қўлга олиш мақсадида тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун ўғриликнинг шарт-шароитлари билан танишади.
Ҳодиса шохидлари ва ўғрилик шароитлари ҳамда ўғри ва у яширинган йўналиш ҳақида маълумот бера оладиганларни шахсларни аниқлайди, профилактика инспектори ва кинолог билан бирга ўғрини иссиқ изидан қидириш тадбирларини амалга оширади.
Юзага саволлар юзасидан профилактика инспектори билан бирга махалла идораси раиси ва фаоллари билан суҳбатлашади.
Навбатчилик қисмини мунтазам равишда ҳодиса тафсилотлари, кўздан кечириш жараёни, қидирилаётган шахс белгилари, тезкор гуруҳ ҳаракатлари, жиноятни фош этиш учун кўрилган чоралар ҳақида хабардор қилиб туради.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижаси олинган ишга алоқадор ва аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган маълумотлар ҳақида терговчини хабардор қилади.
Жиноятчиларни қидириш ва уларни изларини топиш мақсадида, улар яшириниши мумкин жойларни ўрганади, яқин бинолар, подвал, ташландиқ ва қурилиши битмаган биноларни кўздан кечиради.
Тезкор-қидирув хисобдаги шахслар орасидан, аввал шу каби жиноятлар содир этган шахсларни аниқлаб, уларни жиноятга алоқадорликларини текширади, шахсий изқуварлик тадбирларини ўтказади.
Жиноятни фош этилишига алоқадор маълумотларни топиш мақсадида ҳудуддаги уйларда профилактика инспектори билан хонадонма-хонадон юриб, маълумотлар тўплайди.
ИИО бошлиғи номига амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил билдирги тайёрлаб, унда:
а) ўғрилик жинояти содир этилиш тафсилотлари (ким, қачон, қаерда, қандай қурол ва воситалардан фойдаланиб, қандай усулда ва нималар ўғирлангани); б) ҳодиса жойидан олинган жиноятчи ҳақида маълумот, жиноят мотиви, сабаб ва шарт-шароитлари; в) ҳодиса жойида аниқланган ва олинган из ва нарсалар; г) жиноятчини аниқлаш ва қўлга олиш учун амалга оширлиган тадбирлар баён этилади.

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ

Терговчи кўрсатмасига асосан ҳодиса жойини ҳимоя қилиш чораларини кўради.
Терговчи ва тезкор ходимни ҳудудда истиқомат қилиб келувчи, ҳодиса юзасидан қизиқиш уйғотиши мумкин бўлган шахслар ҳақида хабардор қилади.
Хизмат ҳудудида шубҳали шахслар аниқланган тақдирда терговчи ва тезкор ходимни хабардор қилади.
Жиноятни фош этиш мақсадида, ҳодиса юзаидан қизиқтирувчи маълумотларни тўплаш учун тезкор ходим билан биргаликда ҳудуддаги хонадонларни ўрганиб чиқади.
Терговчи, тезкор ходим ва туман ИИБ раҳбарияти кўрсатмаларини бажаради.
Тезкор ходим ва кинолог билан ҳамкорликда жиноятчини кузатиш ва қўлга олишда иштирок этади.

ЭКСПЕРТ КРИМИНАЛИСТ

Ҳодиса жойини кўздан кечиришда иштирок этади, жиноятни фош этиш учун аҳамиятли бўлган излар ва ашёларни аниқлаш, фиксация қилиш, олиш ҳамда қадоқлашни таъминлайди.
Аниқланган излар, олиб қўйилган ашёларнинг келиб чиқиши, аниқланган жойи, шикастлари, келгуси тергов жараёнларида аҳамиятлари жиҳатлари ҳақида ўзининг таҳмин ва изоҳларини билдиради.
Терговчига ҳодиса жойида аниқланган излар ва ашёларни кўздан кечиришни расмийлаштиришда ёрдам беради.
Ҳодиса жойини мўлжалли, умумий ва бошқа турдаги фото ва видео қайд этади.
Терговчи кўрсатмасига кўра, ҳодиса жойида аниқланган қўл ва бармоқ излари билан солиштириш учун шахсларни дактилоскопиядан ўтказади.
Зарурат туғилган тақдирда металлодетектор ва минадетекторлардан фойдалани.

КИНОЛОГ

Терговчи кўрсатмасига асосан, қидирув итини қўллаш мумкин бўлган ашёлар ва изларни аниқлаш чораларини амалга оширади.
Воқеа жойида ўқотар қурол фойдаланилганлиги ҳақида гумонлар бўлган тақдирда, қидирув итини гильза топишга йўналтиради.
Жиноятчини “Иссиқ излардан” кузатишда қидирув ити билан иштирок этади.
Ҳид сақловчи ашёларни қадоқлаш (консервация) билан шуғулланади.
Қидирув итини шахслар ва ашёларни танлаб (айнанлигини тасдиқлаш) олишда қўллайди.
Қидирув ити билан жиноятчиларнинг таҳминий яширинган подвал, ёпиқ бинолар, омбор ва бошқа жойларни кўздан кечиришда иштирок этади.
Ҳолат бўйича аҳамиятга эга излар ва ашёлар аниқланган тақдирда зудлик билан тергов-тезкор гуруҳи аъзоларини хабардор этади.
Қидирув ити қўлланганлиги далолатномасини тузади.
0%

Автор: скрыт



Чек-лист | ЭкспертЧек-лист | Эксперт - создайте чек-лист онлайн, бесплатно!

Создано с помощью сервиса "Чек-лист | Эксперт"