0%
21 января 2022 года

Қурилиш объектларида давлат назоратини олиб бориш жараёнида ўрганилиши мажбурий бўлган умумий талаблар чек-листи


0%
Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли орган хабардор этилганлиги
Қурилиш ишлари бошланганлиги
Буюртмачи масъул шахснинг ушбу объектга буйруқ билан бириктирилганлиги (техник назорати).
Лойиҳачи масъул шахснинг ушбу объектга буйруқ билан бириктирилганлиги (Муаллифлик назорати).
Пудрат ташкилоти масъул шахсининг ушбу объектга буйруқ билан бириктирилганлиги (Ички назорат).
Объект бўйича хақиқатда ишлаётган буюртмачининг техник назорати, лойиҳачининг муаллифлик назорати ва пудратчининг ички назорат ходимларининг “Қурилишдаги назорат” ахборот тизимида шахсий кабинетлари рўйхатдан ўтказилганлиги
Қурилиш объектининг паспорти мавжуд ва у кўринарли жойда ўрнатилганлиги
Қурилиш майдони ҳудуди вақтинча ёпиқ тўсиқ билан ўралганлиги
Қурилишга ажратилган ер участкаси ва ҳар бир бинонинг лойиҳадаги аниқ чегараси бўйича қозиқларни (разбивка) қоқилганлиги ҳамда УзГАШК ЛИТИ лойиҳа ташкилоти далолатномаси мавжудлиги
Буюртмачи томонидан тасдиқланган ишчи лойиҳа ҳужжатлари мавжудлиги
Объектда техник назорати юритилиши ўз вақтида таъминланганлиги
Объектда муаллифлик назорати юритилиши ўз вақтида таъминланганлиги
Объектда пудратчининг ички назорати юритилиши ўз вақтида таъминланганлиги
Лойиҳа ва пудрат ташкилоти – ишлар ва хизматлар ижрочиларида лойиҳалаш ва қурилиш фаолиятининг лицензиялаштириладиган турларини амалга оширишда лицензиялар мавжудлиги
Қурилиш материаллари ва буюмларининг мувофиқлик тўғрисидаги сертификат ва паспортлари мавжудлиги
Қурилиш объектида ишчилар дам олиш хонаси мавжудлиги
Қурилиш объектида ишчилар учун ошхона қуриб жихозланганлиги
Қурилиш объектида ишчилар учун хожатхона қурилганлиги
Қурилиш майдонида қурилиш материаллар ёпиқ омборхонаси мавжудлиги
Қурилиш майдонида қурилиш материаллар очиқ омборхонаси мавжудлиги (бостирма).
Мухандис қурувчи ва иш юритувчилар учун офис мавжудлиги (электр, иситиш ва шамоллатиш тизими ўрнатилган бўлиши шарт).
Техник ва ёнғин хавфсизлик бурчаги мавжудлиги (қурилиш майдонида объектга бориш йўли ёнида тунги чироқлар билан жихозланган қаттиқ қоплама билан қопланган майдонда бўлиши шарт).
Объект қурилиш чиқиндиларидан тозаланганлиги (қурилиш чиқиндилари махсус ажратилган ва тўсилган худудга чиқарилган бўлиши керак).
Умумий иш юритиш журнали мавжудлиги ва ўз вақтида юритилаётганлиги
Қурилиш материал ва буюмларнинг кириш назорати журнали мавжудлиги ва ўз вақтида юритилаётганлиги
Муаллифлик назорати журнали мавжудлиги ва ўз вақтида юритилаётганлиги
Бетон ишлари журнали мавжудлиги ва ўз вақтида юритилаётганлиги
Пайвандлаш ишлари журнали мавжудлиги ва ўз вақтида юритилаётганлиги
Техника хавфсизлиги журналлари мавжудлиги ва ўз вақтида юритилаётганлиги
Ишлар турлари бўйича ёпиқ ишлар далолатномалари тузилганлиги
Лойиҳа олди ишлари (ППР) лойиҳалари ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлиги
Хар бир қурилган қаватнинг ижро схемалари (яъни қурилиш даврида вертикал йўналиш бўйича кейинги босқичга ўтишдан аввал олдинги босқичда бажарилган конструктив элементлар) мавжудлиги
Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи конструктив қоидабузарликларга йўл қўйилмаган ва тасдиқланган лойиҳа талаблари бузилмаганлиги
Тасдиқланган лойиха ечимларида шаҳарсозлик норма ва қоидалари талаблари бузилмаганлиги
0%

Автор: скрыт



Чек-лист | ЭкспертЧек-лист | Эксперт - создайте чек-лист онлайн, бесплатно!

Создано с помощью сервиса "Чек-лист | Эксперт"