Xotin-qizlar faolining “Obod va xavfsiz mahalla” tamoyili asosida ishlash boʼyicha funksional majburiyatlari

Хотин-қизлар фаолининг “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ишлаш бўйича функционал мажбуриятлари

1. а) алкоголни, шунингдек психотроп моддаларни ва кишининг ақл-иродасига кучли таъсир этувчи бошқа моддаларни суистеъмол қилувчи (меъёридан ортиқ ичувчи) хотин-қизларга профилактик таъсир кўрсатиш ва уларни ижтимоий мослаштириш бўйича амалга оширадиган ишла

  • 1.1  ҳудудий профилактика инспекторининг хулосаси асосида маҳалла фаоллари ва оқсоқоллари билан суҳбатлашиб, маҳалладаги алкоголни, шунингдек психотроп моддаларни ва кишининг ақл-иродасига кучли таъсир этувчи бошқа моддаларни суистеъмол қилувчи хотин-қизларн
  • 1.2  ушбу тоифадаги хотин-қизлар бўйича алоҳида йиғмажилд (хулоса, муҳокама баённомаси, кўрсатилган амалий ёрдамга оид ҳужжатлар, эришилган натижа бўйича маълумотнома) юритиш;
  • 1.3  уларни соғлом ҳаётга қайтариш, жумладан бундай салбий одатларга берилиши омилларини бартараф этишга кўмаклашиш;
  • 1.4  алкоголни, шунингдек психотроп моддаларни ва кишининг ақл-иродасига кучли таъсир этувчи бошқа моддаларни суистеъмол қилувчи хотин-қизларга ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказиш ва комплекс психологик-тиббий реабилитация қилиш чораларини кўриш;
  • 1.5  мазкур тоифадаги хотин-қизларнинг вояга етмаган фарзандларини мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига жойлаштиришда, шунингдек қонунчиликда белгиланган ижтимоий ҳимоя кафолатларидан фойдаланиши учун ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштиришга амалий кўмакл
  • 1.6  алкоголни, шунингдек психотроп моддаларни ва кишининг ақл-иродасига кучли таъсир этувчи бошқа моддаларни суистеъмол қилувчи хотин-қизларнинг мулкий характердаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишида уларнинг алданиб қолишларининг барвақт олдини олиш;
  • 1.7  алкоголни, шунингдек психотроп моддаларни ва кишининг ақл-иродасига кучли таъсир этувчи бошда моддаларни суистеъмол қилувчи хотин-қизларнинг турмуш тарзи ва хулқ-атворини бир йил давомида мониторинг қилиб бориш;
  • 1.8  ҳар ой якунида алкоголни, шунингдек психотроп моддаларни ва кишининг ақл-иродасига кучли таъсир этувчи бошда моддаларни суистеъмол қилувчи хотин-қизлар билан олиб борилган ишлар юзасидан ҳудудий профилактика инспекторига ёзма равишда маълумот тақдим эти
  • 1.9  йил якуни бўйича алкоголни, шунингдек психотроп моддаларни ва кишининг ақл-иродасига кучли таъсир этувчи бошда моддаларни суистеъмол қилувчи хотин-қизлар билан олиб борилган ишларни таҳлил қилади ва ижобий натижа эришилмаганда, белгиланган чора-тадбирла

2. б) низоли оилаларда яшовчи хотин-қизлар (умумий рўзғор асосида яшовчилар)га профилактик таъсир кўрсатиш ва уларни ижтимоий мослаштириш бўйича амалга оширадиган ишлари:

  • 2.1  ҳудудий профилактика инспекторининг хулосаси ва маҳалла фаолларидан олинган маълумотлар асосида маҳалладаги низоли оилаларда яшовчи хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантириш;
  • 2.2  низоли оилаларда яшовчи хотин-қизлар бўйича алоҳида йиғмажилд (хулоса, муҳокама баённомаси, кўрсатилган амалий ёрдамга оид ҳужжатлар, эришилган натижа бўйича маълумотнома) юритиш;
  • 2.3  низонинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва уларни ечимини топишга ваколати доирасида ҳар томонлама кўмаклашиш;
  • 2.4  низолашаётган томонларнинг низонинг предмети юзасидан бўлиб ўтадиган мунозараларида бевосита иштирок этиш;
  • 2.5  низоли оилаларда яшовчи хотин-қизларнинг турмуш тарзи ва оилавий муҳитини ўрганиб, уларга маҳаллада обрў-эътиборга эга бўлган кайвони, отинойи, шунингдек “Оқила аёллар” ҳаракати аъзоларини бириктириш;
  • 2.6  низоли оилаларда яшовчи хотин-қизларнинг турмуш тарзидан доимий равишда хабар олиб туриш, уларнинг ўз жонига суиқасд қилишини барвақт олдини олиш бўйича психологик тадбирларни ташкил этиш;
  • 2.7  зарур ҳолларда низоли оилаларда яшовчи хотин-қизларга ҳимоя ордери бериш бўйича профилактика инспекторига таклиф киритиш;
  • 2.8  низоли оилаларда яшовчи хотин-қизларнинг вояга етмаган фарзандларини мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига жойлаштиришда, шунингдек қонунчиликда белгиланган ижтимоий ҳимоя кафолатларидан фойдаланиши учун ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштиришга амалий
  • 2.9  ҳар ой якунида низоли оилаларда яшовчи хотин-қизлар билан олиб борилган ишлар юзасидан ҳудудий профилактика инспекторига ёзма равишда маълумот тақдим этиш;
  • 2.10  йил якуни бўйича низоли оилаларда яшовчи хотин-қизлар билан олиб борилган ишларни таҳлил қилиш ва ижобий натижа эришилмаганда, белгиланган чора-тадбирларни қайта кўриб чиқиш.

3. в) турмушдан ажрашиб, ижтимоий оғир адволга тушиб колган аёлларни ижтимоий мослаштириш буйича амалга оширадиган ишлари:

  • 3.1  ҳудудий профилактика инспекторининг хулосаси ва маҳалла фаолларидан олинган маълумотлар асосида маҳалладаги турмушидан ажрашиб, ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларнинг рўйхатини шакллантириш;
  • 3.2  ушбу тоифага кирувчи аёллар бўйича алоҳида йиғмажилд (хулоса, муҳокама баённомаси, кўрсатилган амалий ёрдамга оид ҳужжатлар, эришилган натижа бўйича маълумотнома) юритиш;
  • 3.3  ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларни ишга жойлаштириш бўйича манзилли чораларни кўриш, шу жумладан меҳнат ярмаркаларида иштирок этишини таъминлаш;
  • 3.4  ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига юбориш бўйича барча зарур ҳаракатларни амалга ошириш;
  • 3.5  ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш;
  • 3.6  ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларга дастурлар доирасида кредитлар олишга ҳар томонлама кўмаклашиш;
  • 3.7  тадбиркорлик фаолияти билан мустақил шуғулланиш тажрибасига эга бўлмаган ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларни, ўз фаолиятини йўлга қўйиши учун етакчи тадбиркорларга бириктириш чораларини кўриш;
  • 3.8  ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларга томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, уй шароитида деҳқончилик, чорвачилик ва бошқа шу каби фаолият турларини йўлга қўйишга кўмаклашиш;
  • 3.9  ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларга тадбиркорлик ва доимий даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланиши учун қонунчиликда белгиланган тартибда субсидиялар олишда ёрдам кўрсатиш;
  • 3.10  ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларни уй-жой билан, шу жумладан вақтинчалик бошпана билан таъминлаш учун зарур ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштиришга ҳар томонлама кўмаклашиш;
  • 3.11  ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларнинг вояга етмаган фарзандларини мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш, ижтимоий ҳимоя кафолатларидан фойдаланиши учун ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштиришга
  • 3.12  ҳар ой якунида турмушидан ажрашиб, ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёллар билан олиб борилган ишлар юзасидан ҳудудий профилактика инспекторига ёзма равишда маълумот тақдим этиш;
  • 3.13  йил якуни бўйича турмушидан ажрашиб, ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёллар билан олиб борилган ишларни таҳлил қилади ва ижобий натижа эришилмаганда, белгиланган чора-тадбирларни қайта кўриб чиқиш.

4. г) ёлғиз яшовчи аёлларни ижтпимоий мослаштирши бўйича амалга оширадиган ишлари:

  • 4.1  ҳудудий профилактика инспекторининг хулосаси ҳамда маҳаллани “хонадонбай” ишлаш натижасида олинган маълумотлар асосида маҳалладаги ёлғиз яшовчи аёлларнинг рўйхатини шакллантириш;
  • 4.2  ушбу тоифага кирувчи аёллар бўйича алоҳида йиғмажилд (хулоса, муҳокама баённомаси, кўрсатилган амалий ёрдамга оид ҳужжатлар, эришилган натижа бўйича маълумотнома) юритиш;
  • 4.3  ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи аёлларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш;
  • 4.4  ёлғиз яшовчи аёллар билан учрашаётган ҳамда мулоқотга киришаётган шахсларни доимий ўрганиб бориш, шубҳали ҳолатлар бўйича профилактика инспекторини хабардор қилиш;
  • 4.5  ёлғиз яшовчи аёлларни мулкий характердаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишида уларнинг алданиб қолишининг барвақт олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;
  • 4.6  ёлғиз яшовчи аёлларнинг ҳолидан мунтазам равишда бевосита хабар олиб туриш;
  • 4.7  ҳар ой якунида ёлғиз яшовчи аёллар билан олиб борилган ишлар юзасидан ҳудудий профилактика инспекторига ёзма равишда маълумот тақдим этиш;
  • 4.8  йил якуни бўйича ёлғиз яшовчи аёллар билан олиб борилган ишларни таҳлил қилиш ва ижобий натижа эришилмаганда, белгиланган чора-тадбирларни қайта кўриб чиқиш.

5. д) қонуний никоҳсиз яшовчи аёлларни ижтимоий мослаштирши бўйича амалга оширадиган ишлари:

  • 5.1  ҳудудий профилактика инспекторининг хулосаси ҳамда маҳаллани “хонадонбай” ишлаш натижасида олинган маълумотлар асосида маҳалладаги қонуний никоҳсиз яшовчи аёлларнинг рўйхатини шакллантириш;
  • 5.2  ушбу тоифага кирувчи аёллар бўйича алоҳида йиғмажилд (хулоса, муҳокама баённомаси, кўрсатилган амалий ёрдамга оид ҳужжатлар, эришилган натижа бўйича маълумотнома) юритиш;
  • 5.3  қонуний никоҳсиз яшовчи аёллар билан якка тартибда суҳбат олиб бориб, бунинг оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар бўйича, шунингдек никоҳни қонуний жиҳатдан расмийлаштириш юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш;
  • 5.4  никоҳни расмийлаштириш учун монелик қилувчи ҳолатларни аниқлаш ва уни бартараф этиш чораларини кўриш;
  • 5.5  ҳар ой якунида қонуний никоҳсиз яшовчи аёллар билан олиб борилган ишлар юзасидан ҳудудий профилактика инспекторига ёзма равишда маълумот тақдим этиш;
  • 5.6  йил якуни бўйича қонуний никоҳсиз яшовчи аёллар билан олиб борилган ишларни таҳлил қилиш ва ижобий натижа эришилмаганда, белгиланган чора-тадбирларни қайта кўриб чиқиш.

6. е) жазони ижро этиш муассасасидан озод этилиб, ижтимоий мослаштиришга мухтож бўлган аёллар бўйича амалга оширадиган ишлари:

  • 6.1  ҳудудий профилактика инспекторининг хулосаси асосида маҳалладаги жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган аёлларнинг рўйхатини шакллантириш;
  • 6.2  ушбу тоифадаги аёллар бўйича алоҳида йиғмажилд (хулоса, муҳокама баённомаси, кўрсатилган амалий ёрдамга оид ҳужжатлар, эришилган натижа бўйича маълумотнома) юритиш;
  • 6.3  жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган аёлларга “дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети”ни бериш бўйича барча зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • 6.4  жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган аёлларни доимий ишга жойлаштириш бўйича манзилли чораларни кўриш, шу жумладан меҳнат ярмаркаларида иштирок этишини таъминлаш;
  • 6.5  жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган аёлларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига юбориш бўйича барча зарур ҳаракатларни амалга ошириш;
  • 6.6  жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган аёлларни хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш;
  • 6.7  жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган аёлларга дастурлар доирасида кредитлар олишга ҳар томонлама кўмаклашиш;
  • 6.8  тадбиркорлик фаолияти билан мустақил шуғулланиш тажрибасига эга бўлмаган жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган аёлларни, ўз фаолиятини йўлга қўйиши учун етакчи тадбиркорларга бириктириш чораларини кўриш;
  • 6.9  жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган аёлларга томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, уй шароитида деҳқончилик, чорвачилик ва бошқа шу каби фаолият турларини йўлга қўйишга кўмаклашиш;
  • 6.10  жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган аёлларга тадбиркорлик ва доимий даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланиши учун қонунчиликда белгиланган тартибда субсидиялар олишда ёрдам кўрсатиш;
  • 6.11  жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган аёлларга кичик интенсив боғдорчилик ва деҳқончилик билан шуғулланиши учун ер майдони ажратиш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда тавсияномалар бериш;
  • 6.12  жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган аёлларни уй-жой билан, шу жумладан вақтинчалик бошпана билан таъминлаш учун зарур ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштиришга ҳар томонлама кўмаклашиш;
  • 6.13  ҳар ой якунида жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган аёллар билан олиб борилган ишлар юзасидан ҳудудий профилактика инспекторига ёзма равишда маълумот тақдим этиш;
  • 6.14  йил якуни бўйича жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган аёллар билан олиб борилган ишларни таҳлил қилади ва ижобий натижа эришилмаганда, белгиланган чора-тадбирларни қайта кўриб чиқиш.

7. ж) назоратсиз еа қаровсиз қолган 14 дан 18 ёшгача бўлган қизларга профилактик таъсир кўрсатиш ва уларни ижтимоий мослаштириш бўйича амалга оширадиган ишлари:

  • 7.1  ҳудудий профилактика инспектори хулосаси асосида назоратсиз ва қаровсиз қолган 14 дан 18 ёшгача бўлган қизларнинг рўйхатини шакллантириш;
  • 7.2  ушбу тоифадаги қизлар бўйича алоҳида йиғмажилд (хулоса, муҳокама баённомаси, кўрсатилган амалий ёрдамга оид ҳужжатлар, эришилган натижа бўйича маълумотнома) юритиш;
  • 7.3  назоратсиз ва қаровсиз холган 14 дан 18 ёшгача бўлган қизларнинг оиласидаги муҳит, тенгдош дўстлари ва атрофидаги шахсларни ўрганиш;
  • 7.4  ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган қизлар тўғрисида васийлик ва ҳомийлик органларига хабар бериш;
  • 7.5  маҳалладаги таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар бўйича масъуллар билан ҳамкорликда назоратсиз ва қаровсиз қолган 14 дан 18 ёшгача бўлган қизларни ўқув жараёнларида тўлиқ иштирок этиш чораларини кўриш;
  • 7.6  назоратсиз ва қаровсиз қолган 14 дан 18 ёшгача бўлган қизларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб фан, касб-ҳунар ва спорт тўгаракларига жалб қилиш чораларини кўриш;
  • 7.7  назоратсиз ва қаровсиз холган 14 дан 18 ёшгача бўлган қизларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари томонидан уларнинг тарбияси билан боғлиқ мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари аниқланганда уларга қонуний чора қўриш бўйича профилактика инспекторига рўйх
  • 7.8  ҳар ой якунида назоратсиз ва қаровсиз қолган 14 дан 18 ёшгача бўлган қизлар билан олиб борилган ишлар юзасидан ҳудудий профилактика инспекторига ёзма равишда маълумот тақдим этиш;
  • 7.9  йил якуни бўйича назоратсиз ва қаровсиз қолган 14 дан 18 ёшгача бўлган қизлар билан олиб борилган ишларни таҳлил қилиш ва ижобий натижа эришилмаганда, белгиланган чора-тадбирларни қайта кўриб чиқиш.

8. з) ғайриижтимоий хулқ-атворли хотин-қизларга профилактик таъсир кўрсатиш ва уларни ижтимоий мослаштириш бўйича амалга оширадиган ишлари:

  • 8.1  ҳудудий профилактика инспекторининг хулосаси асосида маҳалладаги ғайриижтимоий хулқ-атворли хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантириш;
  • 8.2  ушбу тоифага кирувчи хотин-қизлар бўйича алоҳида йиғмажилд (хулоса, муҳокама баённомаси, кўрсатилган амалий ёрдамга оид ҳужжатлар, эришилган натижа бўйича маълумотнома) юритиш;
  • 8.3  ғайриижтимоий хулқ-атворли хотин-қизларнинг салбий одатларга берилишининг асл сабабларини аниқлаш ва ғайриижтимоий хулқ-атворининг салбий оқибатларини тушунтириш;
  • 8.4  ғайриижтимоий хулқ-атворли хотин-қизларни соғлом турмуш тарзига қайтариш мақсадида уларга маҳаллада обрў-эътиборга эга бўлган кайвони, отинойи, шунингдек, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзоларини бириктириш орқали салбий одатларга берилиши омилларини бартараф
  • 8.5  ғайриижтимоий хулқ-атворли хотин-қизларни ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказиш ва комплекс психологик-тиббий реабилитация қилиш чораларини кўриш;
  • 8.6  ғайриижтимоий хулқ-атворли хотин-қизларнинг вояга етмаган фарзандларини мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш, ижтимоий химоя кафолатларидан фойдаланиши учун ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштиришга ҳа
  • 8.7  ғайриижтимоий хулқ-атворли хотин-қизларнинг турмуш тарзи ва хулқ- атворини бир йил давомида мониторинг қилиб бориш;
  • 8.8  ҳар ой якунида ғайриижтимоий хулқ-атворли хотин-қизлар билан олиб борилган ишлар юзасидан ҳудудий профилактика инспекторига ёзма равишда маълумот тақдим этиш;
  • 8.9  йил якуни бўйича ғайриижтимоий хулқ-атворли хотин-қизлар билан олиб борилган ишларни таҳлил қилади ва ижобий натижа эришилмаганда, белгиланган чора-тадбирларни қайта кўриб чиқиш.

9. и) судхўрлик билан шуғулланувчи аёлларга профилактик таъсир кўрсатиш ва уларни ижтимоий мослаштириш бўйича амалга оширадиган ишлари:

  • 9.1  ҳудудий профилактика инспекторининг хулосаси асосида маҳалладаги судхўрлик билан шуғулланувчи аёлларнинг рўйхатини шакллантириш;
  • 9.2  ушбу тоифадаги аёллар бўйича алоҳида йиғмажилд (хулоса, муҳокама баённомаси, кўрсатилган амалий ёрдамга оид ҳужжатлар, эришилган натижа бўйича маълумотнома) юритиш;
  • 9.3  қарздор ва қарз берувчи ўртасида фоизлар тўлаш шарти эвазига пул олди бердиси билан шуғулланувчи шахслар ўртасида мазкур ҳаракат келгусида салбий оқибатларга олиб келиши юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш;
  • 9.4  судхўрлик билан мунтазам равишда шуғулланувчи аёллар билан диний ташкилот вакилларини жалб қилган ҳолда суҳбатлар ўтказиш ва судхўрликдан тийилиш мақсадида тушунтириш ишларини олиб бориш;
  • 9.5  ҳар ой якунида судхўрлик билан шуғулланувчи аёллар билан олиб борилган ишлар юзасидан ҳудудий профилактика инспекторига ёзма равишда маълумот тақдим этиш;
  • 9.6  йил якуни бўйича судхўрлик билан шуғулланувчи аёллар билан олиб борилган ишларни таҳлил қилиш ва ижобий натижа эришилмаганда, белгиланган чора-тадбирларни қайта кўриб чиқиш.

Смотрите другие чек-листы в категории «Обучение и Преподавание»

Чек-лист | Эксперт — создавайте чек-листы онлайн, бесплатно