0%
04 августа 2023 года

Profilaktika inspektorining “Obod va xavfsiz mahalla” tamoyili asosida ishlash boʼyicha amalga oshiradigan vazifalari cheklisti

Профилактика инспекторининг “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ишлаш бўйича амалга оширадиган вазифалари


0%
-аҳолини “хонадонбай” ва “фуқаробай” ўрганиш;
-жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва маълумотларини таҳлил қилиш;
-суриштирувчи, терговчи ва прокурорнинг жиноят ишлари бўйича жиноятнинг сабабларини ҳамда содир этилишига имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф қилишга доир киритган тақдимномасини муҳокама қилиш;
-хизматга оид маълумотлар туман(шаҳар)ИИБга 102 ишонч рақами орқали келиб тушган хабарлар, узоқ муддатга чиқиб кетган шахслар ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, суд идораларидан олинган маълумотларни таҳлил қилиш;
-маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси томонидан тақдим этилган маълумотларни умумлаштириш;
-интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали олинган маълумотларни ўрганиш асосида тегишли объектларни аниқлаш;
-ижтимоий профилактика объекти бўлган шахс билан профилактик суҳбат ўтказиш;
-ижтимоий профилактика объекти бўлган шахснинг турмуш тарзини ўрганиш;
-маҳалла раисидан ҳамда таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлардан ижтимоий профилактика объекти бўлган шахс ва унинг оила аъзолари ҳақидаги маълумотларни олиш;
-ижтимоий профилактика объекти бўлган шахс тўғрисида тиббиёт муассасаларидан маълумотлар олиш;
-ижтимоий профилактика объекти бўлган шахсни мажбурий даволанишга юбориш (заруратга кўра);
- ижтимоий профилактика объектига оид маълумотларни, унинг турмуш тарзи ва хулқ-атворини ўрганиб, унга нисбатан ижтимоий профилактика чораларини қўллаш бўйича амалга оширилган профилактик тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни илова қилган ҳолда хулоса тузиб

Эслатма: “Е-жамоат хавфсизлиги” ахборот тизимининг “Ижтимоий профилактика” модули тўлиқ ишга тушмаганлиги сабабли, профилактика (катта) инспектори ушбу модул тўлиқ ишга тушгунга қадар:

-ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахслар билан манзилли ишлашни ташкил этиш мақсадида ҳар бир шахс бўйича хулосани камида икки нусхада тузиш;
-профилактика инспектори ушбу хулосани ўзи юритадиган хулосани қайд қилиш журналида рўйхатдан ўтказиш;
-профилактика инспектори рўйхатга олинган хулосанинг нусхасини уч кунлик муддат ичида китобга имзо қўйдирган ҳолда тегишлилиги бўйича маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, аёллар фаоли, ёшлар етакчисига бериш.
-ижтимоий профилактика объекти бўлган шахс икки ёки ундан ортиқ тоифага мансуб бўлган ҳолатда профилактика инспектори ушбу шахс бўйича битта хулоса тузади ҳамда хулосанинг нусхаларини маҳалланинг тегишли масъул ходимларига тақдим этиш;
-маҳалланинг тегишли масъул ходимига ижтимоий профилактика объекти бўлган шахс бўйича хулосани тақдим этиш профилактика инспекторини келгусида ушбу шахс билан профилактик ишларни олиб бориш мажбуриятидан озод қилмайди;
-хулосани қабул қилиб олган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси шу куннинг ўзида ижтимоий профилактика объекти бўлган шахс билан якка тартибда манзилли ишлаш бўйича алоҳида йиғма жилд юритиш;
-маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси уч кунлик муддатда ижтимоий профилактика объекти бўлган шахс билан ишлаш бўйича якка тартибдаги ижтимоий мослаштириш дастурини тузиш;
-якка тартибдаги ижтимоий мослаштириш дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш натижаларига оид маълумотлар йиғма жилдда жамлаб бориш;
-маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси якка тартибдаги ижтимоий мослаштириш дастуридаги тадбирларни бажариб, ижобий натижага эришганидан сўнг шахсга нисбатан ижтимоий мослаштириш чораларини якунлаш ҳақида профилактика инспекто
-ижтимоий профилактика объекти бўлган шахсларни аниқлаш, уларнинг хулқ-атвори ва турмуш тарзини ўрганиш, бирламчи профилактик таъсир ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини қўллаш;
-бириктирилган ижтимоий профилактика объекти бўлган шахслар билан тегишлилиги бўйича маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли томонидан олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириб бориш;
-зарур ҳолларда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолига бириктирилган тоифадаги шахслар билан ишлаш фаолиятига услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш;
фуқаролик ва жиноят ишлар бўйича судлардан низолашаётган томонлар ҳақидаги маълумотларни олиб, таҳлил асосида низолари сақланиб қолаётган шахслар бўйича маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли билан биргаликда тегишли ишлар ам
-ижтимоий профилактика объекти бўлган шахслар билан ишлашда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолига ташкилий тадбирларни амалга оширишда бевосита кўмаклашиш;
-ижтимоий профилактика объекти бўлган шахслар билан ижтимоий мослаштириш тадбирлари якунланганидан кейин бир йил давомида уларнинг турмуш тарзи ва хулқ-атворини кузатув асосида мониторинг қилиб бориш.
Ижтимоий профилактика объекти бўлган шахсларга нисбатан йиғма жилдлар юритилиши ҳолати бўйича маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси ўзи томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ой якунида профилактика инспекторига ёзма
0%

Автор: скрыт



Чек-лист | ЭкспертЧек-лист | Эксперт - создайте чек-лист онлайн, бесплатно!

Создано с помощью сервиса "Чек-лист | Эксперт"